Пайғамбарилкни даъво қилган одамнинг ҳукми

0

Савол:

Бир киши ўзини Пайғамбарман, менга ваҳий келяпти, деб даъво қилмоқда. Унинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ…

Ҳар бир мусулмон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги пайғамбар ва у киши олиб келганшариат охирги шариат, бинобарин, у зотдан кейин бирор пайғамбар юборилмайди, деб эътиқод қилиши фарздир. Бунга далил қуйидаги оят ва ҳадислар.

Аллоҳ таоло айтади: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир,(Аҳзоб сураси, 40 оят).

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилгансаҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Олти нарсада аввалги пайғамбарлардан афзал қилиндим: менга пурмаъно сўзлар (яъни қисқа сўзлар билан кўплаб маъноларни ифода этиш қобилияти) берилди, узоқ масофадан душманим қалбига қўрқув солиниши ато этилди, жангда олинган ўлжалар ҳалолқилинди, менга (бир ривоятда: ва умматимга) ер покловчи модда ва намоз ўқиш учун намозгоҳ қилинди, бутун халойиққа пайғамбар қилиб юборилдим ва мен билан пайғамбарлик якун топди.

Имом Муслим келтирган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:Менинг бир қанча исмларим бор: Мен Муҳаммадман, мен Аҳмадман, мен Моҳийман (Ўчирувчиман), Аллоҳ мен орқали куфрни ўчиради, мен Ҳоширман (Тўпловчиман), одамлар(қиёматда) мен қолдирган шариатда тўпланишади,мен Оқибман (Сўнггисиман), мендан кейин бошқаҳеч ким йўқ”.

Бошқа бир ривоятда: “Мендан кейин бирор набиййўқ”, дейилган.

Шунингдек, “Икки саҳиҳ тўплам”да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ибн АбуТолибга шундай деганлар: “Сен менга худди Ҳорун Мусога қандай яқин бўлса, шундай яқинсан. Бироқ(Мусо билан Ҳорундан фарқли ўлароқ) мендан кейин бирор пайғамбар келмайди”.  

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг сўнггипайғамбар эканига далолат қиладиган бундан бошқаталай ҳадислар мавжуд.

Қолаверса, барча Ислом олимлари бунга иттифоқ қилишган.

Бинобарин, ким пайғамбарликни даъво қилса, кофир бўлади. Негаки, бу даъвоси билан юқоридаги оят ва ҳадисларни ёлғонга чиқарган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали ёлғондан пайғамбарликни даъво қилувчи каззобларчиқиши ҳақида хабар бериб шундай деганлар: “Ўттизга яқин ёлғончилар чиқмагунча қиёмат қойим бўлмайди. Уларнинг ҳаммаси ўзини пайғамбар деб даъво қилади”.

Имом Аҳмад “Муснад” китобида келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Умматимдан йигирма еттита ёлғончи ва дажжоллар чиқади. Уларнинг тўрттаси аёллардир. Шубҳасиз, мен энг охирги пайғамбарман, мендан кейин пайғамбар йўқ.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги пайғамбар эканини билган ҳар бир киши бундай ёлғончиларга насиҳат қилиши ва уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириши фарз бўлади. Зеро, Аллоҳ таолонинг номидан ёлғон тўқишдан ҳам каттароқ гуноҳ борми!

Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар. Ундай кимсалар учун (бу ҳаёти дунёда) озгина фойда бўлур.  (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир (Наҳлсураси, 116-117 оятлар).

Агар маҳалла ёки шаҳардаги аҳли илмлар пайғамбарликни даъво қилган кимсага нотўғри йўлдаэканини баён қилганларидан кейин у ҳақ йўлга қайтса шундай бўлади деган умиддамиз – жуда яхши. Борди-ю, залолатидан қайтмай, оёқ тираб олса, у ҳолда унинг Ислом динидан чиқиб, муртад (кофир) бўлганини одамларга эълон қилиш керак, то Ислом динига қайтмагунича у билан алоқани узиш ва у билан гаплашмаслик фарз бўлади.

Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин Мусайлама Каззоб, Асвад Ансий ва Сажоҳ каби пайғамбарликни даъво қилиб чиққан каззоблар билан жанг қилишган.

Айрим ҳолатларда пайғамбарликни даъво қилган одамга жин теккан бўлади. Жин унга гапириб, у билан гаплашади. У бўлса, буни ваҳий деб ўйлайди. Мазкур ҳолатда бу инсонга ўзини шаръий руқя қилдириши ва уйи ичида кўпроқ Бақара сурасини ўқиши ёки ўқитиши кераклигини насиҳат қилиш лозим бўлади, валлоҳу аълам.

Манба: Islamweb саҳифаси (жузъий ўзгартиришлар билан таржима қилинди).

Изоҳ қолдиринг