Савдо-сотиқнинг жоизлиги

0

Савдо-сотиқнинг жоизлиги:

Савдо-сотиқ қилиш Қуръон, суннат ва ижмо билан жоиздир.

 Қуръондан далил: Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ҳолбуки,  Аллоҳ байъ (савдо-сотиқ)ни ҳалол,  судхўрликни ҳаром қилган” [Бақара: 275]. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва бир-бирингиз билан савдо қилганда гувоҳ келтиринг!” [Бақара: 282]. Қуръонда савдонинг жоизлигига далолат қиладиган бундан бошқа оятлар ҳам мавжуд.

Суннатдан далил: Ибн Умар розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Сотувчи ва харидор модомики бир-биридан ажрамас эканлар (савдони қабул қилиш ёки рад қилишда) ихтиёрлидирлар[1]. Шунингдек, савдо-сотиқ бобларида келган бошқа ҳадислар ҳам бор.

Ижмо далили: уммат умумий тарзда савдо-сотиқ жоиз эканига иттифоқ қилганлар. Қолаверса, ҳикмат ҳам савдонинг жоизлигини тақозо қилади. Чунки, инсонда кўпинча ўзгаларнинг қўлидаги нарсаларга эҳтиёж туғилади. Бошқалар эса ҳар доим ҳам унга ўзидаги нарсани бепул улашавермайдилар. Демак, савдо-сотиқни жорий қилиш инсон ўз мақсадига машаққатсиз эришиши учун қулай воситадир[2].

[1] Бухорий (2079, 2108, 2114), Муслим (1532), Абу Довуд (3459), Насоий (7\ 244) ва Термизий (1245) ривоят қилганлар.

[2] “Фатҳул Борий” (4\ 287).

Изоҳ қолдиринг