Тирноқ тишлаш камбағалликка сабаб бўладими?

0

Савол:

Бугун бир киши тирноқ тишлаш камбағаликка олиб келади деб айтди. Шу тўғрисида ҳадис ҳам бор, деди. Шунақа ҳадис ҳақиқатдан ҳам борми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Тирноқ тишлаш турли хил касалликларга сабаб бўлади. Бироқ бу иш камбағалликка сабаб бўлиши ҳақида бирон ҳадис йўқ. Ёш болаларни бу ишдан қайтариш учун ўйлаб топилган бўлса ажаб эмас, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг