Уйда намоз ўқиётган киши намозни қачондан бошлаб ўқиши мумкин?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Уйда намоз ўқиётган киши намозни қачондан бошлаб ўқиши мумкин?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Аввало, ҳар қандай вақтда ҳам масжидга чиқишга ҳаракат қилиш керак. Агар чиқмасликка узри бўлса, бундан мустасно.

Шариатимизда бир вақтда икки жамоат қилиш ҳаром қилинган. Бироқ бу ҳукм бир масжидда ўқиладиган намозга тегишли, яъни бир масжиднинг ўзида бир вақтда иккита жамоат бўлиши мумкин эмас. Шунга биноан, маълум бир сабабга кўра масжидга чиқа олмай, уйида намоз ўқиётган киши намоз вақти кирганидан сўнг намозни ўқиши мумкин. Бу намозни масжиддаги жамоат тугагунига қадар кечиктириб туриш керак, деган тушунча нотўғри, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг