Витр намозини жамоат билан ўқиш жоизми?

0

Савол:

Витр намозини жамоат билан ўқиш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Витр намозини рамазон ойида таровеҳдан кейин жамоат билан ўқиш мустаҳаблигига барча мазҳаблар иттифоқ қилишган. Аммо рамазондан бошқа пайтда витр намозини жамоат билан ўқиш масаласи ихтилофли масаладир. Рожиҳ фикрга кўра, аҳён-аҳёнда рамазондан бошқа пайтда ҳам витр намозини жамоат бўлиб ўқиш жоиздир. Чунки витр намози ҳам, рожиҳ фикрга кўра, нафл намозлар сирасига киради. Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Ҳузайфа розияллоҳу анҳумлардан рамазондан бошқа пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жамоат бўлиб нафл намози ўқиганлари собит бўлган. Демак, бундан умумий тарзда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқиш жоизлиги келиб чиқади. Бироқ рамазондан бошқа пайтда витр намозини жамоат бўлиб ўқишни одат тусига киритиб олмаслик, бунинг учун муайян кун ёки ҳафталарни белгиламаслик керак, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг