Юздаги доғларни тердириш мумкинми?

0

Савол:

Юздаги қорадоғ ва шунга ўхшаш нарсаларни даволатиб, тердириб ташлаш мумкинми? Бу доғлар туғилганимда йўқ эди. Лекин эътиборсизлигим туфайли сўнгги йилларда пайдо бўлган.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Инсон юзи ёки умуман баданининг қаерида бўлишидан қатъи назар, ғайри оддий камчиликларни жарроҳлик йўли билан ўзгартириши мумкин. Бу Аллоҳнинг хилқатини ўзгартиришга кирмайди. Мазкур нуқсон туғма ёки кейинчалик пайдо бўлганининг аҳамияти йўқ, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг