Ярим дақиқа: “Фарзандлари олдида аёлини ҳурмат қилиш” (Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид)

0

Кўпчилик аёллар эрлари уларни фарзандларининг олдида беҳурмат қилишидан шикоят қилишади. Нега эр-хотин олдиндан бир фикрга келишиб олмайдилар, фарзандлар олдида талашиб-тортишадилар? Ахир ҳадисда: «Энг яхшиларингиз ўз аёлига яхши муомала қилганингиздир» дейилмаганми?! Аёлнинг фикрини сўраш, у билан бамаслаҳат иш қилиш, албатта яхши ишдир. Фарзандлар олдида аёлингизни мақташингиз, унинг фикрини инобатга олишингиз келажакда сизга ҳам, аёлингизга ҳам, фарзандларингизга ҳам ижобий самара беради. Зеро, улар сизни кузатишади, сиз уларга ўрнаксиз!

Изоҳ қолдиринг