Имкон бўлганида суннатга амал қилиш ҳақида

0

Савол:

Ўзга юртларда ишлаймиз. Суннатга амал қилиб, соқол қўйиб юрамиз. Уйга қайтганда эса соқолимизни оламиз. Хорижга чиққанда яна қўямиз. Бу суннатни устидан кулиш бўлиб қолмайдими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Йўқ, бу суннатни устидан кулиш эмас. Аксинча, имкон бўлганида суннатга амал қилиш бўлади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг