Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтади: «Намозга иқомат айтилаётган пайтда одамлар қачон намозга туришлари хусусида аниқ бир вақт белгиланганини эшитмадим. Менимча, бу одамларнинг тоқатига боғлиқ, зеро, уларнинг ичида оғир ва чаққон кишилар бор».
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аксар уламоларнинг айтишларича, модомики имом масжидда ҳозир экан, одамлар то иқомат тугамагунча намозга турмайдилар»[1].
Лекин Анас розияллоҳу анҳудан собит бўлишича, у муаззин «Қод қоматис солаҳ» деганда ўрнидан турар эди.
Албоний роҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу гаплар имом масжидда ҳозир бўлган ҳолатларга тегишли деб чеклаш лозим. Бинобарин, имом Муслим ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан ҳам мазкур ҳолат назарда тутилган. Унда айтилишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун иқомат айтилар ва у зот мақомларига (имом турадиган жой) туришларидан олдин одамлар саф тортар эдилар»[2]. Агар имом масжидда ҳозир бўлмаса, у ҳолда одамлар имомни кўрмагунларича намозга турмайдилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар намозга иқомат айтилса, то мени (ҳужрадан) чиққанимни кўрмагунингизча намозга турмангиз»[3][Муттафақун алайҳи, ҳадис матни Муслимга оид]»[4].