Аёллар жума азонидан сўнг савдо қилишлари мумкинми?

0

Савол:

Жума куни намоз вақтида аёллар савдо қилишлари жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Жума куни жума азонидан сўнг савдо қилиш ҳаромлиги жума ўқиши вожиб бўлганларга тегишли. Бинобарин, жума азонидан сўнг аёллар ўзаро савдо қилишлари ёки бола ва мусофир каби жума ўқиши талаб қилинмаганлар билан савдолашишлари жоиз. Бироқ аёллар жума ўқиши вожиб бўлган эркаклар билан савдо қилишлари мумкин эмас. Чунки бу гуноҳ ишга кўмаклашиш бўлиб қолади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг