Намоз: Азондан кейин масжиддан чиқиш

0

Азондан кейин масжиддан чиқиш

Бир инсон масжидда ўтирганида муаззин азон айтса, то жамоат билан намозни ўқимагунча бирон узрсиз масжиддан чиқмаслиги лозим. Чунки бундай инсон намозни ўқимагунча масжиддан чиқмаслиги тўғрисида ҳадислар келган. Жумладан, имом Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бизларга буюрганлар, агар бир киши масжидда эканида намозга азон айтилса, то намозни ўқимагунча масжиддан чиқмасин»[1].

Абу Шаъсодан ривоят қилинади: «Биз Абу Ҳурайра иккимиз масжидда ўтирган эдик, муаззин азон айтиб қолди. Шунда бир киши ўрнидан туриб, (масжид ташқарисига қараб) юра бошлади. У масжиддан чиқиб кетгунича Абу Ҳурайра унга қараб турди. (У масжиддан чиқиб кетгач) Абу Ҳурайра деди: «Бу одам Абул Қосим (Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи ва салламга осийлик қилди (яъни у зотнинг суннатига хилоф иш қилди)»[2].

Бироқ инсон бетаҳорат бўлса, ҳожати қистаса ёки бошқа масжидга имом бўлса, у ҳолда бунинг каби зарур ҳолатларда азондан кейин бўлса ҳам масжиддан чиқиш жоиз. Бунга далил: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунлардан бирида намозга иқомат айтилиб, одамлар саф тортганларидан кейин жунуб эканини эсладилар ва ғусл қилиш учун масжиддан чиқдилар»[3].

[1] Аҳмад (2/537) ривояти. Албоний «Ал-ирво»да (245) ҳасан деган.
[2] Муслим (655), Абу Довуд (536), Термизий (204), Насоий (2/92), Ибн Можа (733) ривояти.
[3] Бухорий (639), Муслим (605), Абу Довуд (233) ривояти.

Изоҳ қолдиринг