Таҳоратнинг таърифи

0

Таҳорат сўзи араб тили луғатида  “кирлардан тозаланиш ва покланиш” деган маънони англатади.

Шариатда эса “таҳоратсизликнинг йўқолиши ва нажосатларнинг кетиши” назарда тутилади.

“Таҳоратсизлик” –  муайян ибодатлардан ман қиладиган сабаб юзага чиққанида баданда пайдо бўладиган маънавий ҳолат. Таҳоратсизлик икки қисмдан иборат: таҳорат олишни вожиб қиладиган кичик таҳоратсизлик ва ғуслни вожиб қиладиган катта таҳоратсизлик. Таҳоратсизлик таҳорат ва ғусл ёки муайян ҳолатларда  иккисининг ўрнини босадиган таяммум билан кеткизилади.

“Нажосат” –  ибодатни соғлом бажарилишидан тўсадиган жирканч нарсалар. Нажосат у теккан нарсани поклаш орқали кетказилади.

Таҳоратга оид аҳкомларни сувга тегишли бўлган ҳукмларни баён қилиш билан бошлаймиз.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг