Закотнинг таърифи

0

Арабча закот сўзининг луғавий маъноси “ўсиш” ва “поклаш” демакдир. Негаки, закот чиқариш билан мол-мулк ўсади, ажр-савоб кўпаяди. Қолаверса, закот нафсни бахиллик балосидан поклайди.

Шариатда закот деганда, закотни олишдан ман қиладиган бирон сифатга эга бўлмаган камбағал ва унга ўхшаш кимсага нисоб, яъни маълум бир миқдорга етган мол-мулкдан бир қисмини бериш тушунилади. Шунингдек, закотни “махсус тоифага бериладиган, муайян мол-мулклардаги шариат томонидан белгиланган улуш”,  дея таърифлаш ҳам мумкин.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг