Суфёний ҳақида келган ҳадис саҳиҳми?

0

Савол:

Суфёний ҳақида келган ҳадис саҳиҳми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Ҳоким “Мустадрак”да (4\520) ривоят қилган ҳадисда айтилишича, охир замонда Дамашқдан Суфёний исмли бир киши чиқади. У аёлларнинг қорнини ёриб, болаларни қатл қилади. Аҳли байтдан бир киши унга қарши чиқади. Суфёний уни қатл этиш учун қўшини билан йўлга чиққанида йўлда уларнинг барчасини ер ютиб кетади. Бироқ бу ҳадис заиф. Тўғри, охир замонда Каъбага юриш қилган бир қўшинни ер ютиб кетиши, уларнинг барчаси ҳалок бўлиб, фақат бир киши бўлиб ўтган ҳодисани етказиши учун тирик қолиши саҳиҳ ҳадисларда айтилган. Бироқ Суфёний исмли шахс чиқиши ҳақида бирон бир саҳиҳ ҳадис йўқ, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг