Рибо ейдиган инсонга закот бериш жоизми?

0

Савол:

Рибо ейдиган инсон муҳтож бўлса, унга закот бериш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Агар бу унинг рибодан тийилишига сабаб бўлса, унга бериш яхши. Чунки бу ишингиз билан бир инсоннинг ҳаромдан тийилишига сабабчи бўласиз. Акс ҳолда, бошқа ҳалолга интилган оилага берган афзал, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг