Дард ва даво (5): Руқянинг таъсир қилиш ё қилмаслик омиллари

0

Шу ўринда бир нарсага аҳамият қаратишимиз лозим. Руқя (дам солиш) ва шифо талабида ўқиладиган зикрлар, оятлар ва дуолар аслида фойдали ва шифобахшдир. Лекин улар ўз самарасини бериши ва таъсир қилиши учун бемор уларни даво деб қабул қилиши, дам солувчи таъсир ўтказа оладиган ва ҳиммати олий бўлиши талаб этилади. Бинобарин, натижа бўлмиш шифо кўринмаса, билингки, давонинг таъсири заиф бўлган ёки бемор уни даво деб қабул қилмаган ёки давонинг таъсирини ман қиладиган кучли бир моне бўлган. Бу худди ҳиссий дард ва давога ўхшайди. Зеро, ҳиссий давонинг таъсир қилмаслигига ё бемор танаси давони қабул қилмаслиги, ё дорининг таъсирига тўсқинлик қиладиган бирор моне борлиги сабаб бўлади. Агар бемор танаси дорини тўлиқ қабул қилса, унга етадиган фойда ҳам шунга яраша бўлади. Қалб ҳам худди шундай: агар у руқя ва шифобахш дуо ва зикрларни тўлиқ қабул қилса, шу билан бир қаторда руқя ўқувчи (дам солувчи) таъсир ўтказа оладиган ва дами ўткир бўлса, ушбу дуо ва зикрларнинг фойдаси ҳам шунча кўп бўлади.

Ўзбек даъватчиси. Бошланғич диний таълимни ва араб тилини ўз юртидаги масжид имомларидан олди, сўнгра Мисрга бориб, Ал-Азҳар университетига кирди. Талабалик йилларида аҳли суннат вал жамоат машойихларидан таълим олди. Жумладан, шайх Содиқ Самарқандий, шайх Саидаҳмад Нуриддин, Сирожиддин Шоший, шайх Мустафо Адавий, Аҳмад Абул Айнайн, Аҳмад Ийсавий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 2015 йилдан бери ўзбек тилидаги ИхлосОрг исломий веб саҳифасида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг