Ботинийларнинг хатари

0

   Ботинийлар энг фасодчи мазҳаб бўлиб, улар қадимда ҳам, ҳозир ҳам мусулмонларга қаттиқ душман бўлиб келишган. Уларнинг мусулмонларга берган зарарлари ҳақида Бағдодий шундай деган:

   “Билиб қўйинглар, ботинийларнинг мусулмонларга зарари нафақат яҳуд, насроний ва мажусийларнинг, балки худосиз бошқа барча кофирлар, ҳатто охирги замонда чиқадиган дажжолнинг зараридан ҳам қаттиқ. Чунки ботинийлар сабабли йўлдан озган инсонларнинг сони дажжол сабабли адашганларнинг сонидан кўп. Зеро дажжолнинг фитнаси бор йўғи қирқ кун давом этади, холос. Ботинийлар қилган ярамасликларнинг эса ниҳояси йўқ”.

   Негаки, Бағдодий айтиб ўтган фирқаларнинг хатари ва уларнинг исломга душман эканлари  ҳаммага маълум. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, инсонлар улардан эҳтиёт бўлиши табиийдир. Ўзини мусулмон қилиб кўрсатган киши тарафидан келадиган зарар эса жуда ҳам қаттиқ бўлади. Чунки мусулмонлар унга алданишади. У эса мусулмонларнинг орқаларидан пичоқ уради. Ботинийларнинг тарихи бундай “хиёнатлар”га тўла. Ҳар қандай мусулмон тарихчи ёки фирқалар бўйича олимнинг китобига қараманг, уларнинг мусулмонларга берган зарарларини баён қилиб ўтган.

   Инсонлар тинч-хотиржам ҳаж қилаётган бир пайтда Абу Тоҳир Жаннобий бошчилигидаги бир гуруҳ ботинийлар Маккага келиб, мусулмонларга қарши жанг қилишган. Бу ҳақида Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

   “У (Абу Тоҳир Жаннобий) мусулмонларнинг молларини талон-тарож қилди, уларга қарши жанг қилиб, Макка кўчаларида, Масжиди Ҳаромда, ҳатто Каъбани ичида ҳам кўплаб ҳожиларни қатл қилди. Уларнинг амири лаънати Абу Тоҳирнинг олдида одамлар ёлворишларига қарамай, у Каъбанинг эшиги олдида ўтириб:  “Мен Аллоҳман, Аллоҳ биланман. Борлиқни мен яратаман ва мен йўқ қилгайман” – деб, одамларнинг қатл қилинишини томоша қилиб ўтирар эди. Бу воқеа Масжиди Ҳаромда, уруш ҳаром қилинган ойда, энг афзал кунлардан бири – Тарвия кунида (саккизинчи зулҳижжада) содир бўлди. Одамлар улардан қочиб каъбапўшга осилишар, Каъбани тавоф қилишар, лекин бу нарсалар фойда бермас, ботинийлар уларни тавоф қилаётган, каъбапўшга осилган бўлсалар ҳам қатл қилар эдилар…

   Лаънати Абу Тоҳир ишини битириб, ҳожиларни ўлдириб бўлганидан кейин ўликларни замзам қудуғига кўмишга буюрди. Кўп ўликларни ўша ерга – Масжиди Ҳаромга кўмди. Замзам қудуғининг қуббасини бузиб, Каъбанинг эшигини қўпариб олишга буюрди ва каъбапўшни олиб, издошлари орасида бўлиб берди”. Баъзи олимлар ўша воқеада қатл қилинганларнинг сони ўн уч минг киши бўлган, дейишган.

   Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ботинийларнинг мазҳабини яхши билгани учун ҳам улардан қаттиқ огоҳлантирар эди. Шайх ботинийлар ҳақидаги саволга шундай жавоб беган:

   “Нусайрий деб номланганлар ва бошқа Қурмутий ботинийлар яҳуд ва насронийлардан, ҳатто мушриклардан ҳам қаттиқ кофирдир. Уларнинг зарари ислом умматига қарши курашган мўғул ва франсуз кофирларининг зараридан кўра кўпроқ. Чунки улар жоҳил мусулмонларга ўзларини аҳли байтни севадиган қилиб кўрсатишади. Аслида эса улар на Аллоҳга, на расулига, на Қуръонга, на буйруқ ва қайтариқларга, на савобу жазога ва на жаннату дўзахга иймон келтиришмайди…

   Агар имкон топсалар ҳожиларни ўлдириб, жасадларини замзам қудуғига отишганидек, мусулмонларни қатл қилишади…

   Ҳаммамизга маълумки, салбчилар Шом соҳилларига уларнинг ёрдами билан кириб келишган. Улар доимо мусулмонларнинг душманлари билан бирга мусулмонларга қарши бўлишган. Шунинг учун ҳам мусулмонларга қарши салбчилар билан бирга бўлишган. Мусулмонлар мўғул татарларини устидан ғалаба қозонишгани улар учун энг катта мусибатлардан бири бўлган…

   Мўғулларнинг  Бағдодга кириши, халифани ва бошқа мусулмон подшоҳларни қатл қилиши ҳам уларнинг ёрдами билан бўлган…”

   Бу урушда Нусайр Тусий уларга ёрдамчи бўлган ва Ҳулокуга Аббосийларнинг охирги халифаси Мўтасим Биллаҳни ўлдиришни ҳам у маслаҳат берган. У Бағдодга кирганидан фойдаланиб, у ердаги барча нодир китобларни йиғиб, олиб кетган.

   Улар ҳанузгача мусулмонларга адоват қилиб келмоқдалар. Нусайрийлар тарқалиб кетган бўлсаларда, яширинча қаттиқ ҳаракат қилиб, мусулмонлар ғафлатда ётган бир вақтда улар Сурияда давлат бошқарувини қўлга олдилар. Уларнинг энг олий мақсадлари Сурия ва бошқа жойларда аҳли суннат мусулмонларини йўқотишдир. Уларнинг бугунги қилмишлари инсонга тарихдаги ота-боболарининг қилмишини эслатади.

   Энг ачинарлиси шуки, аксар мусулмонлар уларнинг иккиюзламачиликларига алданиб, уларни ўзларига дўст тутмоқдалар. Чунки улар ботинийларнинг ниятларини ва мусулмонларга қанчалик душман эканликларини билмайдилар.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг