Фарзандлари тарбиясидан узоқда юрган оталарга насиҳат | Шайх Содиқ Самарқандий

0

Савол: 2 та фарзандимиз бор, эрим ўзига тўқ оиладан. Эрим бошқа шаҳарда ишлайди. Мен эримнинг ота-онаси билан бошқа жойда яшайман. Эрим ҳафтада бир марта келади. Кўпинча кеч келиб, эрталаб кетади, баъзида болаларниям кўрмай кетади. Қизим дадасини роса соғинади, кўп йиғлайдиган бўлиб қолган. Аслида эрим мени ҳам ўзи билан олиб кетиб ўша эрда яшасак бўлади, лекин эрим мени ота-онаси билан туришимни ва уларнинг хизматини қилишимни хоҳлайди. Эрталабдан кечгача уйда ишлайман. Бирор илм олишга менга шароит қилиб бермайдилар. Аммо эримнинг сингиллари мадрасада илм олишади. «Мен ҳам ўқий» десам, «Ҳамма ишлар ойимга қолади, сен уйдаги ишларни қил» дейди эрим. Эримнинг у шаҳардаги ишлари ҳали бери тугамайди, яна 5-7 йилга чўзилади. Эрим қарздорликдан ёки мажбурликдан ишламайдилар, фақат янада бойиш учун ишлайдилар. Фарзандларим отасиз катта бўлишяпти, менинг ҳам тарбия беришга илмим оз. Илтимос, насиҳат қилинг.

Изоҳ қолдиринг