Аёл киши турмуш ўртоғини «Фалончи ака» деб чақириши жоизми?

0

Савол:
Аёл киши турмуш ўртоғини «Фалончи ака» деб чақириши жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Диёримизда баъзи аёллар эрларини «Фалончи ака» деб чақириши одат тусига кирган. Улар ҳурмат-эҳтиром юзасидан эрларини шундай чақирадилар. Баъзи уламолар эр-хотиннинг бир бирларига «ака» ёки «сингил» деб мурожаат қилишларини макруҳ санаганлар. Улар бу ҳукмга Абу Довуд «Сунани»да (2210) ривоят қилган бир ҳадисни далил қилганлар. Ҳадисда келишича, бир киши хотинига «Эй, сингилчам», деб мурожаат қилади. Шунда буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У сенинг синглингми?!», дея бундай мурожаат қилишни ёқтирмайдилар ва ундан қайтарадилар. Бироқ мазкур ҳадисни уламолар заиф санаганлар. Бинобарин, буни макруҳ дейиш учун асосли далил йўқ. Қолаверса, бу каби сўзларда асосан кишининг ниятига эътибор қаратилади. Модомики, аёл бу сўзи билан эрини ҳурмат қилишни қасд қилар экан ёки бу сўз халқимиз орасида шунчаки эрга мурожаат қилиш услубига айланиб қолган экан, эрга бу тарзда мурожаат қилишнинг зиёни йўқ, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг