Қадимги хаворижлар ва бугунги ИШИД: Илова

0

Баъзи мутаассиблар Шайхулислом Ибн Таймияга туҳмат қилишади. Уларнингфикрига кўра, Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ ИШИДнинг тутган йўли ва эътиқодининг асосий манбаи эмиш. Бунга эса ИШИД ўзининг баъзи баёнотларида Шайхулисломнинг гапларини иқтибос қилиши далил бўлармиш. Аслида бу туҳмат раддия беришга ҳам арзимайди. Бу гап қайта-қайта такрорланавермаганида ва баъзи инсонлар шунга ишона бошламаганида, биз унга эътибор қаратмаган бўлардик. Негаки, фикр ҳар қанчахато бўлмасин, китобларда шу фикрни қўллаб-қувватлайдиган ёки илмдан бехабар кишининг назарида қўллаб-қувватлайдиган бўлиб кўринадиган гаплар топилади. ИШИД ҳам Шайхулислом ва бошқа имомларнинг гапларидан худди шу тарзда фойдаланади.

Инсонга туҳмат қилинганида туҳматга учраган шахснинг ўзи уни бартараф этиши энг тўғри ва самарали ечим ҳисобланади. Шунинг учун ушбу иловамизда Шайхулисломнинг хаворижлар ва уларнинг сифатлари ҳақида айтган гапларини келтиришни маъқул кўрдик. Шайхулисломнинг бу гаплари етти юз йил олдин айнан ИШИД ҳақида айтилгандек гўё. Шайхнинг сўзларишунчаликмоски, ҳатто ҳеч бир иқтибос ортидан изоҳ беришга эҳтиёж туғилмади. Заррача инсофи бор ҳар қандай инсон қуйидаги гаплардан сўнг Шайхулисломнинг ИШИД ва унинг эътиқодига мутлақо алоқаси йўқлигига гувоҳ бўлади. Тақийюддин Шайхулислом Аҳмад ибн Абдулҳалим ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

1) “Бир тоифа бошқа мусулмон тоифани кофир деб, уларнинг жонларию молларини ҳалол санаши энг ёмон бидъатлардан биридир” (“Мажмуул фатово”, 7\684);

2) “Саҳобалар ва бошқа имомлар бирон киши бирон хато гапни айтса, агар бу гапи суннатга тескари бўлса ҳам, бу билан кофир бўлмайди,дейишган. Ҳар бир хато қилган инсонни кофирга чиқариш ижмога зиддир” (“Мажмуул фатово”, 7\685);

3) “Гарчи бир мусулмон хато қилган бўлса ҳам, токи ҳужжат қоим қилинмагунича ва унга далиллар ётиғи билан тушунтирилмагунича уни кофир дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Кимнинг иймон келтиргани ўз тасдиғини топган бўлса, қандайдир шубҳалар билан унинг иймони инкор қилинмайди. Аниқроғи, унга далиллар тушунтирилмагунича ва шубҳалари бартараф этилмагунича унинг мўминлиги инкор этилмайди” (“Ар-рисолатул кайлонийя”, 1\80);

4) “Ким ўзи гуноҳ деб ўйлаган нарсаси сабабли мусулмонларни кофирга чиқарса ва уларга кофирларга қилинадиган муомалани қилса, у аҳли суннат ва жамоатдан чиқади. У гуноҳ деб ўйлаган масала динга оид бўладими, бўлмайдими, бунинг аҳамияти йўқ” (“Мажмуул фатово”, 19\74);

5) “Мусулмонларнингуламоларини кофир дейишга ундаш энг катта гуноҳлардан. Бу ишнинг илдизи хавориж ва рофизийларга бориб тақалади. Улар ўзларининг назарида мусулмонларнинг имомлари хато қилган деб биладиган диний масалалар билан уларни кофир дейишади” (“Мажмуул фатово”, 35\100);

6) “Хаворижлар эътиқодининг асл негизи шуки, улар гуноҳ сабабли мусулмонларни кофир санашади ва гуноҳ бўлмаган ишларни гуноҳ деб эътиқод қилишади… Ўзларига қарши чиққан одамни ҳам кофир санашади ва уни муртад деб билишгани учун асли кофирга нисбатан ҳаром деган баъзи ишларини унга ижро қилишни ҳалол деб билишади” (“Ҳадису ифтироқил умма”, 1\40);

7) “Аҳли суннат ва жамоатдан ажралиш ҳамда уларнинг молларию жонларини ҳалол санаш хаворижлар энг савобли деб биладиган амал” (“Ал-фурқон байнал ҳаққи вал-ботил”, 1\97);

8) “Хаворижларнинг сифати шуки, улар мусулмонларни муртад деб эътиқод қилишгани учун муртад бўлмаган кофирга нисбатан ҳаром деб билган баъзи ишларни унга ижро қилишни ҳалол деб билишади. Сабаби муртад (улар наздида) аслида кофир бўлган кишидан кўра ёмондир” (“Мажмуул фатово”, 28\497);

9) “Биринчи бўлиб гуноҳ сабабли мусулмонларни кофир санаган тоифа хаворижлардир. Улар нафақат оддий гуноҳ, балки фақат ўзларининг наздида гуноҳ ҳисобланган ишлар билан ҳам мусулмонларни кофир санаб, уларнинг қонини ҳалол деб билишган” (“Ал-иймонул авсат”, 1\28);

10) “Хаворижлар ва уларга ўхшаганлар билан баъзи диний масалада тортишилса, улар умматга зулм қилиб, ҳадларидан ошадилар. Бошқа бидъатчи тоифалар ҳам худди шундай: ўзлари бир бидъатни ўйлаб топадилар-да, унга эргашмаганларни кофир дейишади” (“Ихлос сурасининг тафсири ҳақидаги рисола”, 1\44);

11) “Хаворижлар “фосиқлик барча эзгу амалларни бекор қилади. Агар инсоннинг барча эзгу амали бекор бўлса, иймонига ҳам путур етади. Агар иймонига путур етса, муртад кофир бўлади, бинобарин, уни қатл қилиш вожиб бўлади”, деб билишади” (“Минҳожус сунна”, 3\396);

12) “Хаворижлар Қуръон оятларини ўз эътиқодларига мос талқин қилиб, унга қарши бўлганларни кофирга чиқаришган. Чунки бу иш, ховорижлар эътиқодига кўра, Қуръонга қарши чиқиш демакдир” (“Даръут таоруз”, 1\149);

13) “Хаворижлар урушни афзал билишади. Уларнинг аҳли суннат билан ўтказган жанглари жуда ҳам машҳур. Улар ўз диёрларидан бошқа барча жойни дорул куфр (яъни, кофир диёр) деб биладилар” (“Минҳожус сунна”, 3\465);

14) “Биринчи бўлиб ҳақдан озганлар хаворижлардир.Улар ўзларини Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаган, АлибиланМуовия (розияллоҳу анҳумо) вауларнинг аскарлариниэса, гуноҳкор, биъатчи деб ҳукм чиқаришган ва шу сабабли мусулмонларнинг жону молларини ҳалол санашган” (“Ал-истиқомат”, 1\13);

15) Хаворижларнинг “биз Расулуллоҳнинг динига ёрдам беряпмиз”,дегандаъволари ботилдир, аслида, ҳечамфойдаси тегмайди. Бу худди насронийларнинг “биз Исо (алайҳиссалом)га ва Аллоҳнинг пайғамбарларига ёрдам беряпмиз”, деган даъволарига ўхшайди” (“Ар-радду алал Ахноий (Ихноий)”, 1\207);

16) “Ааксар инсонлар бир кишида ўзи суйган хислатни кўрса, унинг ёмонликларига қарамасдан,бормеҳриниқўяди. Бирон кишида ўзи суймаган хислатни кўрса, ёмон кўради ва қолганэзгуишларига кўз юмади. Бундай қилиш айни хаворижларнинг хислатидир” (“Мажмуул фатово”, 11\15);

17) “Хаворижлар ўта зоҳидодамларваяна уларўта қаттиқ жанг қилганлар. Ҳатто урушдагиҳамлаларни мақташучун“хаворижлардек” деб сифатланган. Ироқ, Арабистонярим ороли, Хуросон, Мағриб каби жойларда Бани Умайя, Бани Аббос ва бошқаларгақарши қилган жанглари барчага маълум. Уларнинг ўзлари ажралиб чиққан диёрлари бўлиб, у ерга ҳеч ким киролмаган” (“Минҳожус сунна”, 2\90);

18) “Шунинг учун ҳам бу каби инсонлар ҳаром ишлар содир этилишига эътиборсиз бўладилар. Аллоҳ таоло мўминларни: “Кофирларга қаттиққўл, ўзаро раҳмдилдирлар”, (Фатҳ, 29) деб бошқа бир оятда: “Кофирларга нисбатан қаттиққўл, мўминларга нисбатан ҳокисор” (Моида, 54) деб сифатлаган. Улар эса, мўминларга озор берадилар, кофирларни тинч қўядилар. Улар худди хаворижларга ўхшайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижлар ҳақида: “Улар мусулмонларни ўлдирадилар, кофирларни тинч қўядилар”, деганлар (Муслим, 1064)” (“Ал-истиқомат”, 2\28);

19) “Уммат учун гуноҳкорлардан кўра бидъатчи имомлар кўпроқ зарарли. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижларни ўлдиришга буюриб, золим бошлиқларга қарши урушишдан қайтарганлар” (“Ал-иймон”, 2\370);

20) “Хаворижлар гуноҳлардан ўта эҳтиёткор бўладилар, осийлардан жуда нафратланадилар. Ҳатто, гуноҳ сабабли мўминни кофирга чиқарадилар. Уларнинг фикрича, бошлиқлари гуноҳ иш қилиши асло мумкин эмас. Қизиғи шундаки, гуноҳидан тавба қилган ҳар қандай бошлиқни кўкка кўтариб, унга итоат қиладилар. Бирон ишни гуноҳ деб ўйласалар, аслида гуноҳ бўлмаса-да, бу ишдан тавба қилмаганларни ўзларига душман деб биладилар” (“Минҳожус сунна”, 2\408);

21) “Аллоҳ таоло Қуръону суннат ўртасинибир тутишга ҳамда иттифоқ бўлишга буюрган. Хаворижлар ана шу бирликни буздилар: Қуръон билан суннат ўртасини ажратдилар, Қуръон билан мусулмонлар жамоати ўртасини уздилар, мусулмонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини буздилар, хуллас, Аллоҳ таоло боғлашга буюрган барча муносабатларни уздилар” (“Ал-фурқон байнал ҳаққи вал ботил” , 1\97).

ТАМОМ

Изоҳ қолдиринг