Ҳаром амаллар: Намозда ўйин ва ортиқча харакатлар қилиш

0

Бу нарса ҳам кўпчилик мусулмонлар омон бўлмаган офатлардандир, чунки улар Аллоҳ таолонинг ушбу оятига бўйсунмаганлар: “Намозларингизда Аллоҳга итоат билан, хушу ва синиқлик билан туринглар” (Бақара сураси, 238).

Ҳамда мана бу оят ҳақида ақлларини юргазмаганлар: “Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилган кишилар дарҳақиқат нажот топдилар. Улар намозларида хушу билан турадилар, қалблари намозга фориғ бўлиб, аъзои баданлари сокин туради” (Мўминун сураси, 1-2).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада тупроқни текислаш ҳақида сўралганларида: “Намоз ўқиётганингда тозалама, агар (жуда) тозалаш лозим бўлса, унда бир марта майда тошларни текисла”, деб айтганлар.

Аҳли илмлар айтишганки: “Эҳтиёжсиз кўп, кетма-кет ҳаракат қилиш намозни бузади”. Энди жойнамознинг устида туриб, Аллоҳнинг ҳузурида турган ҳолимизда биримиз соатимизга қарасак, биримиз кийимимизни тўғирласак, биримиз бурнимизни, қулоғимизни тозаласак яна биримиз ўнгга, чапга, осмонга карасак, кўзимиз ўйилиб тушишидан қўрқмаймизми? Шайтон намозимиздан чалғитиб, савобини олиб қўйишидан қўрқмаймизми?

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг