Биринчи ҳадис: (2) ниятни талаффуз қилиш жоизми?

0

Бири киши эътироз билдириб “Ахир “талбия” айтувчининг “Лаббайка Аллоҳумма умратан (Эй Аллоҳ, Сенга умра билан лаббай дейман)”, “Лаббайка Аллоҳумма ҳажжан (Эй Аллоҳ, Сенга ҳаж билан лаббай дейман)” ёки “Лаббайка Аллоҳумма умратан ва ҳажжан (Эй Аллоҳ, Сенга умра ва ҳаж билан лаббай дейман)” деган сўзи ниятни талаффуз қилиш эмасми?”, деса унга қандай жавоб берилади?

Мазкур  эътирозга жавоб шуки, бу ниятни талаффуз қилиш ҳисобланмай, балки бу умра ва ҳаж маросимини ошкор қилиш, уни танитишдир. Шунинг учун ҳам айрим уламолар: “Ҳаж ва умра ибодатида талбия айтиш намоздаги “такбиратул эҳром (яъни намозни бошлаш пайтида айтиладиган такбир)”га ўхшайди”,– деганлар. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда, намозни бошлаш асносида такбиратул эҳромни айтмасангиз намозга кирмаган ҳисобланганингиздек, агар талбия айтмасангиз эҳромга ҳам кирмаган ҳисобланасиз. Шу боис, баъзи инсонлар эҳромга кириш асносида айтишга одатланган “Аллоҳумма, инни урийду нусукал умрати (ҳажжи) фа яссирҳу лий (Эй Аллоҳ, мен умра (ҳаж) ибодатини адо қилмоқчиман. Шундай экан, уни менга осон қил)”, деган ниятни айтишлик суннатдан эмас. Чунки бу  зикр ҳисобланиб, уни айтиш учун далилга муҳтож бўлинади ва бундай далил мавжуд эмас. Демак, бундай зикрни айтган одамларга инкор қилинади. Бироқ, ётиғи билан, юмшоқлик билан тушунтирилади. Унга: “Эй биродар, бу зикрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, у зотнинг асҳоблари ҳам айтишмаган, шундай экан, уни сиз ҳам айтманг”, – дейилади.

Агар у: “Бу ниятни фалончи фалон китобида айтган”,– деса, сиз унга жавобан: “Аллоҳ ва Унинг расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гап муҳим ва мўътабар”, – деб айтинг.

Изоҳ қолдиринг