Эрдан қайтган аёлга ғамхўрлик қилиш | Шайх Содиқ Самарқандий

0

Савол: Эри вафот этгани ёки эридан талоқ олгани сабабли турмуши бузилиб, ота уйига қайтган қизни ўз қарамоғига олган кишининг фазилати ҳақида сўзлаб берсангиз. Чунки у бир жиҳатдан қалби синиқ, кўнгли ўксиган ва маҳзун ҳолда келади. Шу туфайли ортиқча эътибор ва аҳамиятга муҳтож бўлади. Бошқа жиҳатдан эса қўрс ва табиатан қўпол бўлган айрим оталар ва ака-укалар турмушдан қайтган қизни, гарчи у тарафдан бирор камчилик юз бермаган бўлсада, қўрслик ё қўпол сўз билан, ёки совуққонлик билан, уни ҳақоратлаш, таъна-маломат қилиш каби жароҳатига жароҳат қўшадиган ишлар билан қарши олади. Бу бобга турмушга чиқмай, ўтириб қолган қизлар ҳам киради.

Изоҳ қолдиринг