Никоҳ кечаси келиннинг оёғини ювиш керакми?

0

Савол:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуга Фотима онамиз келин бўлиб борганида оёғини ювиб, сувини уйнинг тўрт бурчагига тўкиш кераклигини айтган эканлар. Шу тўғрими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуга Фотима онамизни узатишларида уни чақириб: “Али, келин уйинга кирганида махсисини ечиб оёғини юв ва сувини остонанга сеп. Шунда Аллоҳ таоло сен учун камбағалликнинг етмиш эшигини беркитади, келин шу уйда яшар экан, уни телбалик моховлик ҳамда песликдан сақлайди. Келинга бир ҳафта мобайнида сақич, сирка, кашнич ҳамда нордон олма едирма. Чунки бу нарсалар уни бепушт бўлишига сабабчи бўлади. Туғмайдиган аёлдан эса уйдаги тўшак (ёхуд бўйра) яхши” – деганлари ҳақидаги ривоят ёлғон-тўқима, бўлиб, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан тарқатиш мумкин эмас.

Мазкур ривоятни Заҳабий “Ал-мавзуот” китобида, Суютий “Ал-лаолиул маснуа”да, Ибн Ҳажар “Ал-лисон” китобида келтиришган ва унинг тўқима эканини таъкидлашган. Шунингдек, Ибн Ҳиббон ҳам бу ривоятни ёлғон деган, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг