Ҳаром амаллар: Аёлининг орқа авратига яқинлик қилиш

0

Баъзи иймони заиф, бузуқ кишилар, аёлининг орқа авратига яқинлик қиладилар. Ҳолбуки, бу иш гуноҳи кабиралардан бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай яқинлик қилувчини лаънатлаганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Ким аёлининг орқа авратига яқинлик қилса, малъундир” (Имом Аҳмад ривояти), дейилади.

Бошқа бир ҳадисда эса Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Ким аёлига ҳайз пайтида ёки унинг орқа авратига яқинлик қилса ҳамда фолбинга борса, Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозил қилинган нарсага (динга) кофир бўлибди” (Термизий ривояти).

Соғлом фитрат соҳибалари бўлган аёллар бундан бош тортадилар, лекин баъзи эрлар, аёли итоат қилмаса, талоқ билан қўрқитиб, уни мажбурлайдилар. Айримлари эса, Аллоҳ таолонинг: “Аёлларингиз экинзорларингиз. Сизлар улар билан истаган кўринишингизда қўшилинглар”, деган сўзига кўра бу иш ҳалолдир деб, аҳли илмлардан сўрашга ҳаё қиладиган содда аёлини алдайдилар.

Маълумки, суннат Қуръонни тафсир қилади. Ҳадисларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эр аёлининг модомики фарзанд талаб қилинадиган жойига олд тарафиданми, орқа тарафиданми яқинлик қилиши жоиз эканини хабар берганлар. Орқа аврат эса фарзанд талаб қилинадиган ўрин эмаслиги ҳаммага маълум. Ҳаром, нопок хатти-ҳаракатлар ва шаҳвоний филмлардан таъсирланган хотиралардан иборат жоҳилий нуқсонлар билан, бу нарсалардан тавба қилмаган ҳолда пок оилавий ҳаётга кириб келиш ушбу жиноят сабабларидан биридир.  Гарчи икки тараф рози бўлса ҳам, бу иш ҳаромдир. Иккала тарафнинг ўзаро рози бўлиб қилишлари ҳам бундай ҳаром ишларни ҳалолга айлантира олмайди.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг