Ҳаром амаллар: Аёлларнинг атир-упаларни сепиб кўчага чиқишлари

0

Бу иллат ҳам бизнинг асримизга келиб ниҳоят даражада кенг тарқалди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишдан қаттиқ  қайтарганлар: “Қайси бир аёл атир-упаларни сепиб, сўнг эркаклар олдидан ўтса ва улар унинг ҳидини димоғларида топсалар, ана ўша аёл зинокордир” (Имом Аҳмад ривояти).

Кўпчилик аёллар бепарволик ёки билмаганлари туфайли бозорга, дўконга ё ишга кетаётганларида хушбўй атирларни сепиб чиқадилар. Аммо шариатимиз уйидан чиқишни хоҳлаган аёлга, агар хушбўйлик ишлатган бўлса, токи жанобатдан ғусл қилгани каби ювиниб олмагунча кўчага, ҳатто масжидга ҳам чиқишни ман этган. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қайси бир аёл хушбўйланса, сўнг масжидга чиқса ва бошқалар бунинг ҳидини сезсалар, токи жанобатдан ғусл қилгани каби ғусл қилмагунича, унинг намози қабул бўлмайди” (Имом Аҳмад ривояти).

Тўйларга, бозор-у дўконларга, жамоат транспортларига, кўпчилик орасига, ҳатто рамазон кечалари масжидларга, хуллас, уйларидан ташқарига хушбўй атирларни сепиб чиқаётган аёл-қизларнинг бу ишларидан шикоятимиз Аллоҳгадир.

Ислом дини талабларига кўра, аёлларнинг хушбўйликлари ранги кўриниб, ҳиди чиқмайдиган бўлиши керак.

Аллоҳдан бизларга ғазаб қилмаслигини, нодонларимизнинг ишлари сабаб солиҳларимизни азобламаслигини ва барчамизни тўғри йўлга йўллашини сўраб қоламиз.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг