Ҳаром амаллар: Аёлларнинг маҳрамсиз сафар қилишлари

0

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл маҳрамсиз бир кунлик масофага сафар қилиши ҳалол эмасдир” (Имом Муслим ривояти).

Сафарга маҳрамсиз чиққан аёлнинг фосиқлар эътиборини тортиши, кейин унинг ожизлигидан фойдаланиб, тажовуз қилишлари, бунда гоҳо мақсадларига эришишлари ёки ҳеч бўлмаганда унинг нафсониятига тегишлари ҳеч гап эмас. Ҳатто самолётда учаётган аёлни маҳрами кузатиб, маҳрами кутиб олган тақдирда ҳам юқоридаги хатардан қутилиб бўлмайди. Ахир унинг ёнидаги ўриндиқда ким ўтиришини билмаймиз-ку? Борди-ю носозлик содир бўлиб, учоқ бошқа тайёрагоҳга қўниб қолса, унда нима бўлади? Кўплаб ишқий қиссаларнинг дебочаси мана шундай воқеалардан бошланган.

Маҳрам одам мусулмон, балоғатга етган, оқил ва эркак бўлиши шартдир. Маҳрамлар ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч ва ундан кўп кунлик сафарга отаси ёки ўғли, эри ёки ака-укаси ёки бошқа бирорта маҳрамисиз сафар қилиши ҳалол эмасдир” (Имом Муслим ривояти).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг