Ҳаром амаллар: Ёлғон харидорлик

0

Сотиб олишни хоҳламаган ҳолда бошқа харидорларни алдаш учун товарга қиммат нарх таклиф қилиш ёлғон харидорлик саналади. Ҳадисларда бу каби савдони “нажш савдо” дейилган.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз: “Нажш (ёлғон харидорлик) қилманглар!” деганлар. Бу ҳам макр-ҳийланинг бир туридир. Ҳадиси шарифда: “Макр ва ёлғон(соҳиби) дўзахдадир”, дейилган.

Кимошди савдоларида ва машина бозорларида бозорга кириб келаётган молга арзон баҳо беришга келишиб олиб, сотувчини алдайдиган, аммо мол ўзларига қарашли бўлса, аксинча, билинтирмай харидорлар орасига кириб олиб, нархни кўтарадиган ва шу билан Аллоҳнинг бандаларини алдайдиган, уларга зарар етказадиган маккор, хоин даллолларнинг ишлари пасткашликдир.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг