Ҳаром амаллар: Жума намозининг иккинчи азонидан кейин савдо қилиш

0

Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, қачон жума куни муаззин намозга чақирса, дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни хутбани тинглаш ва намозни адо этишга ҳаракат қилинглар). Савдо сотиқ ва намоздан сизни буриб қўядиган барча ишни тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) сизлар учун яхшидир” (Жумъа сураси, 9).

Баъзи сотувчилар дўконларида ёки масжидларнинг ёнида жумадаги иккинчи азондан кейин ҳам савдоларини давом эттираверадилар. Улардан нарса сотиб олаётган харидорлар ҳатто мисвок сотиб олсалар ҳам, улар билан гуноҳда шерик бўладилар. Бу пайтдаги савдо ботилдир.

Баъзи ошхоналар, нонвойхоналар ва корхоналарнинг эгалари эса, ишчиларини жума вақтида ишлашга мажбур қиладилар. Бир қараганда, уларнинг фойдалари кўпаяётгандек кўринса ҳам, аслида, зиёндан ўзга нарсани орттира олмайдилар. Энди ишлашга мажбурланган ишчига келсак, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари мазмуни бўйича иш тутиши керак: “Гуноҳ ишда бандага итоат қилинмайди” (Имом Аҳмад ривояти).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг