Аллоҳ суйган бандалар: Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш (6)

0

Назр

Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳнинг розилигини истаб нимаики инфоқ-эҳсон қилсангиз, озми-кўпми садақа қилсангиз ёки бирон нарсани беришни ё қилишни ўз зиммангизга назр қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ буни билади” (Бақара, 270).

Бошқа оятда эса мўмин бандаларининг сифатларини зикр қилиб: “Улар дунёда ўз зиммаларига олган назрларига вафо қиладилар ва зарари ўта хатарли бўлган ва ёмонлиги ҳаммаёқни қоплаб олган Қиёмат кунидан қўрқадилар” (Инсон, 7).

Яна бир оятда Аллоҳ таоло Марям розияллоҳу анҳонинг онаси айтган сўз ҳақида хабар бериб шундай деган: “Ўшанда Имроннинг аёли ҳомиладор бўлгач: Эй Раббим, қорнимдаги ҳомилани холис Сен учун, Байтул Мақдис хизматига атадим. Назримни қабул қилгайсан. Албатта, Сенгина дуоларимни эшитувчи ва ниятимдан воқиф Зотсан”, деди” (Оли Имрон, 35).

Хоҳ пайғамбар-элчи бўлсин, хоҳ муқарраб фариштами ёки солиҳ валий инсонми, Аллоҳдан ўзга учун назр қилиш жоиз эмас. Мабодо, Аллоҳдан ўзгага назр атаган бўлса, назрига вафо қилмайди, балки Аллоҳга қайтиб, тавба қилади, гуноҳини кечиришини сўраб, Аллоҳга илтижо этади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб айтганлар: “Ким Аллоҳга тоат этишни назр қилган бўлса, итоат этсин. Ким Аллоҳга осий бўладиган ишни назр қилган бўлса, осийлик қилмасин” (Бухорий, 11/581, Абу Довуд, 3/232, Термизий, 3/41, Насоий, 7/17, Ибн Можа, 1/687, Доримий, 2/184, Имом Молик, 2/476)

Гуноҳ ишга аталган назрга вафо қилиш жоиз эмас.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг