Кўп ҳаж ва умра қилишнинг мустаҳаблиги

0

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Ҳаж ва умрани бир-бирига эргаштиринглар, (яъни “қирон” қилиб бир эҳром билан иккисини ҳам адо қилингиз ёки бирини қилиб бўлиб ортидан иккинчисини адо этишга киришингиз)…”. Бошқа бир ривоятда: “Ҳаж билан умрани давомли қилинглар…[1] –  дейилган.

Миновий “Файзул Қадийр” асарида мазкур ҳадисни шарҳлаб шундай дейди: “(Ҳаж ва умрани) мустаҳаблик жиҳатидан кетма-кет қилинглар. Аллоҳнинг розилиги учун улар иккисини давомли адо этинглар”[2].

Ҳар беш йилда бир ҳаж ёки умра қилган ҳолда Каъбани зиёрат қилиш хусусида тарғиб бор. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ таоло шундай дейди: “Мен танасини соғлом, турмушини кенг ва фаровон қилган бўлсамда, беш йилда бир бор Мени зиёратимга келмаган банда маҳрум бандадир[3].

[1] Саҳиҳ. Табароний “Мўъжамул авсат”да (5\ 170) ривоят қилган. Шайх Албоний “Ал-саҳиҳа” асарида (1185) саҳиҳ деган.

[2] “Файзул Қадийр” (1\ 234).

[3] Саҳиҳ. Ибн Ҳиббон (3703), Байҳақий (5\ 262) ривоят қилган. Шайх Албоний “Ал-саҳиҳа” асарида (1662) саҳиҳ деган.

Изоҳ қолдиринг