Аллоҳ суйган бандалар: Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш (10)

0

Муҳаббат белгилари

Аллоҳ таоло Қуръон каримда кимларни яхши кўриши ва кимлар Уни яхши кўришини зикр қилиб, шундай деган: “Эй мўминлар, сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ улардан кўра яхшироқ бўлган, Ўзи яхши кўрадиган ва улар ҳам Уни яхши кўрадиган, мўминларга раҳмли ва кофирларга  қаттиққўл бўлган бир қавмни келтиргай. Улар Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод қиладилар ва Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар” (Моида, 54). Аллоҳ бу оятда мўминларга муҳаббатнинг тўрт белгисини зикр қилди.

Биринчи: мўминларга раҳм-шафқат, ғамхўрлик.

Иккинчи: кофирларга қаттиққўл, шиддатлик. Аллоҳ таоло айтганидек: “мўминларга раҳмли ва кофирларга  қаттиққўл…”.

Учинчи: жон ва мол, тил ва қўл билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш.

Тўртинчи: Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмаслик. Чунки Аллоҳни яхши кўрган мўминга маломат етиши аниқ, ҳатто кулги ва масхарага ҳам қолиши мумкин. Шунда ким Аллоҳ азза ва жаллага бўлган муҳаббат таъмини тотган бўлса, бу нарсаларга эътибор ҳам бермайди, ёки маломатчининг маломатидан ва масхараловчининг истиҳзосидан таъсирланиб, тутган ҳақ йўлидан қайтиб кетмайди. Ҳақда юрувчиларнинг озлигидан ўкинмайди, ҳалок бўлувчиларнинг кўплиги билан мағрурланмайди.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг