Шайхулислом Аҳмад ибн Абдулҳалим ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) жавоб берди:
Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир.
“Ибодат” сўзи Аллоҳ яхши кўрган, рози бўладиган ички ва ташқи сўз ва амалларни қамраб олади. Намоз, закот, рўза, ҳаж, тўғри сўзлаш, омонатларни адо этиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан яхши алоқада бўлиш, аҳдга вафо, амри маъруф, наҳий мункар қилиш, кофир ва мунофиқларга қарши курашиш, қўшнига, етимга, мискин ва йўловчиларга, қулларга ва ҳайвонларга яхшилик этиш, Аллоҳдан дуо қилиб сўраш, доим Аллоҳни эслаш, Қуръон ўқиш ва бошқа шу каби амаллар ибодатдир.
Шунингдек, Аллоҳ ва Расулини яхши кўриш, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳга қайтиш, холис Аллоҳ учун динга амал қилиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш, Аллоҳни ҳукмига сабр этиш, берган неъматларига шукр қилиш, тақдирга рози бўлиш, Аллоҳга таваккул қилиш, раҳматини умид қилиш, азобидан қўрқиш каби амаллар ҳам Аллоҳ учун бўлган ибодатдир.
(давоми бор)