Ҳаром амаллар: Ҳаром ейиш

0

Аллоҳдан қўрқмаган одамга мол-дунёни қаердан топиб, қаерга сарфлашининг фарқи йўқ. Унинг ягона мақсади қай йўл билан бўлса ҳам, ўғрилик, порахўрлик ё тиланчилик қиладими, зўравонлик, ҳийла-найранг ёки алдов йўли билан тортиб оладими,  судхўрлик каби ҳаром савдолар билан топадими, етимнинг молини ейдими, ёки фолбинлик, фоҳишалик, отарчилик каби ҳаром касб-ҳунар қиладими, ё бўлмаса, мусулмонларнинг байтулмолидан, умумхалқ мулкидан ўмарадими ва ҳоказо йўллар билан бўладими, унга фарқи йўқ, дунё тўпласа бўлди.

Кейин шу топганидан қорин тўйдиради, кийим кияди, машина минади, иморат солади, мебел олади, тўй қилади, хуллас, қорнига ҳаром киради, эгнига ҳаром илади, уйини ҳаром босади. Ҳолбуки, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаромдан битган эт дўзахга лойиқдир”, деганлар (Табароний ривояти).

Ҳали қиёмат кунида қайдан топиб, қайга сарфлаганининг жавобини беради. Ана шунда ҳасрату надомат, пушаймону афсуслар чекади, аммо кеч бўлади. Шундай экан, кимда ҳаром мол-дунё бўлса, ундан тезроқ қутилсин!

Агар бўйнида банданинг ҳаққи бўлса, олтину кумушлар билан эмас, савоб ва гуноҳлар билан ҳисоб-китоб қилинадиган кунга қолдирмай, эгасига қайтариш учун шошилсин!

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг