2-Тарбия иши ниҳоятда қизиқарли ва айни чоғда ўта машаққатли ишдир. Бу ишни машаққатли эканининг бир томони шундаки, тарбия иши билан шуғулланар эканмиз бу ишнинг оғирлигини ҳис қиламиз, бу йўлда кўп саъй-ҳаракат сарфлаганимиз ва кўп қимматбаҳо нарсаларни қурбон қилаётганимизни ҳис қиламизу, бироқ болаларнинг шахсияти ва юриш-туришида бунинг асоратини пайқамаймиз. Шу ўринда тадқиқотчилардан бирининг Хитойда ўсадиган Бамбук дарахти ҳақида айтган сўзини эслатишни маъқул деб биламан. Бу дарахт уруғи ерга кўмилгач қарийб тўрт йил давомида унинг попукли илдизлари ер остида кенг кўламда тарқалади. Бу вақт асносида ер устида унинг уруғдан ёриб чиққан нимжон ғунчасидан бошқа нарса кўринмайди. Буни қарангки, бешинчи йилга ўтиб бу дарахтнинг баландлиги қарийб 25 метрга етар экан!
Ҳа, тарбиянинг ҳоли ҳам шундай. Биз гарчи натижани кўрмасакда, ўзгаришларни ҳис қилмасакда, тарбия ишини давом эттираверишимиз зарур. Натижалар бор, ўзгаришлар мавжуд. Кўпинча улар тўсатдан пайдо бўлади. Шу боис умидсизланиш, зерикиш ва тушкунликка ўрин йўқ.