Рамазонни қадрлаш (18): Нафлни фарздан олдинга қўймаслик (1)

0

رُوِيَ عَن ذِي النُّون الْمصْرِيّ رَحمَه الله تَعَالَى عَلَيْهِ أَنه قَالَ تجوع بِالنَّهَارِ وقم بالأسحار تَرَ عجبا من الْملك الْجَبَّار[1]

Зуннун Мисрий айтади:

«Кундузи оч юр, саҳар пайтларида намоз ўқи, ўшанда малик ва жаббор бўлган зот Аллоҳдан ажойиб (неъмат)ларга гувоҳ бўласан».

Улар ўз-ўзидан бундай ажойиботларга гувоҳ бўлишмаган, балки бунинг учун тайёргарлик кўришган. Зеро, саховат ва марҳамат соҳиби бўлмиш Аллоҳ таоло содиқ бандаларининг, бор имкониятини ишга солиб, Унинг эшиги олдида туриб олиб тавба-тазарру қилган бандаларининг қўлини бўш қайтармайди. Аллоҳ саховатли зот. Маҳрум инсон У зотнинг саховатига олиб борадиган сабаб ва воситаларни ишга солмаган инсондир.

Қолаверса, содиқ банда – рамазон неъматига шукр қилган банданинг муваффақ эканининг аломати унинг Аллоҳга энг суюкли ва энг афзал бўлган амалларни қилишга ҳарис бўлишидир. Бундай инсон амаллар ичидан Аллоҳга энг суюклисини, қабул қилишига энг яқинини,  энг покизасини танлайди. Хоҳ ибодатда бўлсин, хоҳ муносабатларда бўлсин, хоҳ ахлоқ-одобда бўлсин нафлни фарздан устун қўймайди. Умуман олганда, унинг наздидаги энг афзал амал Аллоҳнинг ҳузурида қабул қилинишга энг лойиқ амалдир. У нафл амаллар билан машғул бўлиб, фарзни ўтказиб юбормайди. Ёки нафл амални маромига етказаман деб фарзни рисоладагидек бажаришдан машғул бўлиб қолмайди. Баъзилар бор, фарзни ҳам бажаради, нафлни ҳам бажаради, лекин нафлни тўла-тўкис бажаришга бўлган иштиёқи, эътибори фарзни мукаммал бажаришга бўлган эътиборидан кўра кучлироқдир. Кўпларимиз таровиҳ намозини хушуъ билан ўқишга эътибор қаратамиз, ҳолбуки, хуфтон намозини хаёлни жамлаб, диққат билан ўқишга бунчалик эътибор қилмаймиз. Бундай инсонлар хуфтон намозига гуёки таровиҳ намозининг муқаддимаси ва унга тобедек қарайди. Аллоҳ муваффақ қилган инсон фарзни нафлдан олдинга қўяди. Чунки у яхши билади, Аллоҳ бандасининг аввало фарз амаллар билан тоат-ибодат қилишини яхши кўради. Аллоҳ таоло энг яхши кўрган амаллар фарз амаллардир. Шунинг учун эътибор беришга, маромига етказиб бажаришга аввало фарз амаллар лойиқроқдир.

عن أَبي هريرة – رضي الله عنه – ، قَالَ : قَالَ رَسُول الله – صلى الله عليه وسلم – : (( إنَّ الله تَعَالَى

قَالَ : مَنْ عَادَى ليَ وَلِيّاً ، فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيهِ ، وَمَا يَزالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ ، فَإِذَا أحْبَبْتُهُ ، كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ ، ويَدَهُ الَّتي يَبْطِشُ بِهَا ، وَرجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا وَإنْ سَألَنِي أعْطَيْتُهُ ، وَلَئِن اسْتَعَاذَنِي لأعِيذَنَّهُ )[2]

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Ким Менинг бирон дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унга фарз қилган амаллардан кўра Менга суюклироқ амал билан тоатибодат қилолмайди. Бандам (фарзларга қўшимча) нафл амаллар билан Менга тоатибодат қилаверар экан, Мен уни яхши кўраман (ёхуд унинг бу тоат-ибодатлари уни яхши кўришимга сабаб бўлади). Агар уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи ва ушлайдиган  қўли ва юрадиган оёғи бўламан (яъни фақат яхши нарсаларни эшитадиган, кўрадиган, ушлайдиган ва яхши нарсалар сари юрадиган қилиб қўяман). Агар Мендан бирон нарса сўраса, албатта бераман, бирон нарсадан паноҳ сўраса, албатта паноҳ бераман».

Дарҳақиқат, баъзи инсонлар бор, садақани закотдан олдинга қўяди. Бундайлар ё умуман закот бермайди, ё уни рисоладагидек, Аллоҳ таоло буюргандек бермайди. Улар гуёки закот бандаларнинг ҳаққи бўлишидан аввал Аллоҳнинг ҳаққи эканини эътироф этмайдилар. Ҳатто бу тур инсонларнинг баъзилари садақа қилиш, хайр-эҳсонга катта эътибор берадиган кишилар бўлиши ҳам мумкин. Улар исломнинг асосий рукнларидан бири бўлмиш закотни ўз ҳаётидан четлатадилар, энг катта гуноҳи кабиралардан бирига қўл урадилар-у, сўнг кимларгадир берган садақаси билан фахрланиб юрадилар.

Шунингдек, баъзи инсонлар бор, иккинчи даражали айрим фазилатли амаллар билан машғул бўлиб, энг муҳим, энг долзарб ва улуғ амалларга бепарво бўлишади. Масалан, Қуръон ўқишга қизиқади, уни кўп тиловат қилади, лекин ота-онасига қарамайди. Ҳолбуки, ота-онаси унга энг муҳтож ҳолатда бўлишади. Рамазон ойида кўп Қуръон тиловат қилиш билан Аллоҳдан гуноҳларининг мағфират қилинишини умид қилади. Ваҳоланки, ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматини қилиш, кўнгилларини шод қилиш гуноҳларнинг мағфират қилиниши учун энг улуғ амаллардан бири эканини билишмайди. Ахир бу амал рамазондан ташқарида улуғ амал бўлса, рамазонда янада улуғроқ амал саналади-ку?!

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ: إِنِّي خَطَبْتُ امْرَأَةً، فَأَبَتْ أَنْ تَنْكِحَنِي، وَخَطَبَهَا غَيْرِي، فَأَحَبَّتْ أَنْ تَنْكِحَهُ، فَغِرْتُ عَلَيْهَا فَقَتَلْتُهَا، فَهَلْ لِي مِنْ تَوْبَةٍ؟ قَالَ: أُمُّكَ حَيَّةٌ؟ قَالَ: لَا، قَالَ: تُبْ إِلَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَتَقَرَّبْ إِلَيْهِ مَا اسْتَطَعْتَ. فَذَهَبْتُ فَسَأَلْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ: لِمَ سَأَلْتَهُ عَنْ حَيَاةِ أُمِّهِ؟ فَقَالَ: إِنِّي لَا أَعْلَمُ عَمَلًا أَقْرَبَ إِلَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ بِرِّ الْوَالِدَةِ

(قال الشيخ الألباني) :  صحيح[3]

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши унинг олдига келиб дейди: «Мен бир аёлни қўлини сўраб борган эдим, менга турмушга чиқишга рози бўлмади. Сўнг мендан бошқа эркак қўлини сўраб борса, унга рози бўлибди. Шунинг учун пойлаб юриб, аёлни ўлдирдим. Энди тавба қилсам қабул бўладими?» Ибн Аббос айтди: «Онанг тирикми?». «Йўқ», деди у. Ибн Аббос айтди: «Аллоҳга тавба қил, қўлингдан келганча тоат-ибодат қил». Ато ибн Ясор айтади: «Мен Ибн Аббоснинг олдига бориб: «Нега онанг тирикми, деб сўрадингиз», дедим. У айтди: «Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга яқинроқ амал борлигини билмайман».

Онаси ҳаёт бўлиб, унга яхшилик қилмаган, дилини оғритган, унинг ўрнига Қуръон тиловати билан машғул бўлган инсоннинг ҳолига вой бўлсин! Бундай инсонлар чинакам яхшиликдан маҳрум инсонлардир.

(قال الشيخ الألباني) :  صحيح[4]

Бошқа бир инсонлар бор, кундузи Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан ўзини тийиб рўза тутади, кеч киргач энг катта ҳаром ишларга қўл уради, одамларга қаллоблик қилади, ҳаромдан бола-чақа боқади, сўнг тунда ҳеч нарса бўлмагандек, мусҳафни очиб Қуръон тиловат қилади.

قَالَ سُفْيَانُ الثَّوْرِيُّ: انْظُرْ دِرْهَمَكَ، مِنْ أَيْنَ هُوَ وَصَلِّ فِي الصَّفِّ الْأَخِيرِ[5]

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:

 «Сен дирҳамингнинг қаердан келганига эътибор бер, сўнг охирги сафда бўлса ҳам намоз ўқисанг бўлаверади!»

قَالَ وُهَيْب: «لَوْ قُمْتَ قِيَامَ هَذِهِ السَّارِيَةِ مَا نَفَعَكَ حَتَّى تَنْظُرَ مَا يَدْخُلُ بَطْنَكَ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ»[6]

Вуҳайб ибн Вард раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қорнингга кирган нарсанинг ҳалол-ҳаромлигига эътибор бермас экансан, тунда мана бу устунга ўхшаб (узундан-узоқ хушуъ билан) намоз ўқисанг ҳам сенга нафи тегмайди». Яъни Аллоҳ таоло бундай ибодатни қабул қилмайди.

[1] Ибн Жавзий. «Бустон ал-воъизийн ва риёз ас-сомеъийн», 1/234.

[2] Бухорий, 6502.

[3] Бухорий. «Ал-адаб ал-муфрад», 1/5/4-ҳадис. Албоний. «Ас-саҳиҳа», 2799.

[4] Бухорий. «Ал-адаб ал-муфрад», 1/5/4-ҳадис. Албоний. «Ас-саҳиҳа», 2799.

[5] Байҳақий. «Шуаб ал-иймон», 7/514/5393.

[6] Абу Нуайм. «Ал-ҳиля», 8/154.

Изоҳ қолдиринг