Аллоҳ суйган бандалар: Зинодан четланиш (2)

0

Баччабозликдан сақланиш

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен умматим ҳақида энг қўрққаним Лут қавмининг ишидир”, дедилар (Термизий (3/9), Ибн Можа (2/856) ривояти. Термизий ҳасан ғариб деган).

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади: “Холид ибн Валид Абу Бакр разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, арабларнинг чекка бир қишлоғида ўзи эркак бўла туриб, эркак кишига хотин бўлган бир кимсани ушлаб олгани ҳақида ёзиб юборди. Сиддиқ разияллоҳу анҳу саҳобаларни йиғиб, кенгашди. Улар ичида Али разияллоҳу анҳу ҳам бор эди. У бундай деди: “Бу шундай гуноҳки, уни илгари фақат бир халқ (Лут қавми) қилган. Аллоҳ уларни нима қилганини яхши биласизлар. Мен у кимсани ўтда куйдиришни маслаҳат бераман”. Бошқа саҳобалар ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватладилар. Шундан сўнг Абу Бакр уни ўтда куйдиришга буюрди” (Ибн Абу Дунё ва Байҳақий ривояти).

Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаё қилинглар, Аллоҳ таоло ҳақни баён қилишдан уялмайди. Аёлларингизнинг орқа авратига қўшилманглар”, деб айтганлар (Абу Яъло ривояти).

Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу бундай деди: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аёлларнинг орқа авратига яқинлик қилманглар, Аллоҳ таоло ҳақни баён қилишдан уялмайди», деганларини эшитганман” (Аҳмад, Термизий (2/316) ривояти. Термизий ҳасан деган).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг