Аллоҳ суйган бандалар: Зинодан четланиш (4)

0

Аъзоларни зинодан сақлаш

Инсон танасидаги ҳар бир аъзонинг у ёки бу тарзда ўз зиноси бор.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Кўз зино қилади, унинг зиноси қарашдир. Тил зино қилади, унинг зиноси гапиришдир. Қўл зино қилади, унинг зиноси ушлашдир. Қалб эса хоҳлайди ва орзу қилади. Буларнинг барини жинсий аъзо ё (зино қилиб) тасдиқлайди, ё (зинодан тийилиб) ёлғонга чиқаради” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Аллоҳ суйган бандалар барча аъзосини Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор қиладиган ҳар қандай ишдан сақлайди. Чунки улар Парвардигорлари Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ҳисоб-китоб учун туришларига ва қилган ҳар бир ишлари учун яхшисига мукофот, ёмонига жазо олишларига аниқ ишонган кишилардир.

Аллоҳ таолодан бизларни Ўзига давомли тоат-ибодат қилишга муваффақ этишини, яхши амалларга йўллашини ва Ўз фазли марҳамати билан бизларни жаннатга ворис бўладиган бандаларидан қилишини сўраймиз.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг