Аллоҳ суйган бандалар: Тавба қилиш (6)

0

Тавбанинг қабул бўлиш шартлари

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Уламолар айтишларича, ҳар қандай гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар гуноҳ банда билан Аллоҳ таоло ўртасида бўлиб, инсонлар ҳақларига тааллуқли бўлмаса, учта шарти бўлади:

  1. Гуноҳдан тўхташ;

  2. Гуноҳ қилганига афсус-надомат чекиш;

  3. Қайта гуноҳ қилмасликка азм-қарор қилиш.

Шу уч шартдан бири бўлмаса тавбаси дуруст бўлмайди.

Агар гуноҳ инсонлар ҳақларига тегишли бўлса, унда юқоридаги учта шартга яна бир шарт – бировнинг ҳаққидан халос бўлиш шарти қўшилади. Ҳақ мол-дунё бўлса, уни эгасига қайтариш керак бўлади; туҳмат ва шунга ўхшаш жиноятлар учун ҳад уриш бўлса, ҳақдор ҳузурига бўйин эгиб боради ёки ундан афв тилайди; агар ғийбат бўлса, ҳаққини ҳалол этишни сўрайди.

Гуноҳларнинг барчасидан тавба қилиш вожибдир. Барчасидан эмас, айримларидан тавба қилса, аҳли илмлар наздида, тавбаси дурустдир, бироқ қолган гуноҳларидан ҳам тавба қилиши вожиб бўлиб қолаверади”[1].

Энди юқоридаги шартларни бирма-бир шарҳлаб чиқамиз.

[1] Ибн Усаймин. “Нузҳат ал-муттақийн шарҳу риёз ас-солиҳийн ли ан-Нававий”, 1/32.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг