Ҳаром амаллар: Эркакларнинг тилла тақиши

0

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Олтин ва ипак умматимнинг аёлларига ҳалол, эркакларига ҳаром қилинди” (Аҳмад ривояти, 4/393; Албоний, «Саҳиҳ ал-жомеъ», 207).

Ҳозир бозорлар ва дўконларда эркаклар учун мўлжалланган турли пробалардаги хилма-хил тилла соат, кўзойнак, тугма, ручка, занжир ёки медаллар, шунингдек, буткул тилла суви юритилган бошқа буюмлар учрайди. Баъзан мусобақа совриндорлари учун қўйилган мукофотлар ичида эркаклар учун мўлжалланган тилла соатлар ҳам учраб туради. Албатта, бундай тилла буюмларнинг ҳеч бири эркаклар учун жоиз эмасдир.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг қўлида тилла узукни кўрганларида уни ечиб олиб ирғитиб юбордилар ва: “Инсон дўзахдан бир бўлак чўғни олиб, уни қўлига тақиб оладими?!”, дедилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кетганларидан кейин ҳалиги одамга: “Узугингни ол, (уни сотиб пулидан) фойдалан”, дейишди. “Йўқ” – деди у, – Аллоҳга қасам,  Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ирғитиб юборган нарсани асло олмайман” (Муслим ривояти, 3/1655).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг