Аллоҳ суйган бандалар: Тавба қилиш (9)

0

Учинчи шарт: Қайта гуноҳ қилмасликка азм-қарор қилиш

Киши гуноҳдан тийилган пайтда қайтиб унга қўл урмасликка азму қарор қилмас экан, унинг тавбаси дуруст бўлмайди.

Аллоҳ таоло деди: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга холис ва чинакам тавба қилинглар!” (Таҳрим, 8).

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бундай деган: “Холис тавба дегани киши бир гуноҳдан тавба қилгач, қайтиб у гуноҳни қилмаслигидир”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу эса: “Холис тавба – гуноҳ қилиб, сўнг унга қайтмаслик”, деган.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Шунинг учун уламолар: «Холис тавба – гуноҳдан дарҳол тийилиш, қилган гуноҳга афсус чекиш ва келажакда унга қайтмасликдир», дейишган”.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Холис тавба – олдин гуноҳни қандай яхши кўрган бўлса, энди шундай ёмон кўриш ва уни эслаганда истиғфор айтишдир”.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг