Ҳаром амаллар: Соч улатиш

0

Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳумо деди: “Бир аёл Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, мени яқинда келин бўлган қизим бор. Қизамиққа чалиниб, сочи тўкилиб кетди, шунга соч улатсам бўладими?” деб сўради. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ соч уловчини ҳам, улатувчини ҳам лаънатлади”, дедилар» ( Муслим ривояти, 3/1676).

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу бундай деганлар: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл киши сочига бирон нарса улашидан қайтарар эдилар” (Муслим ривояти, 3/1679).

Ҳозирда баъзи аёлларнинг парик кийиши, «Гўзаллик салонлари»да содир бўлаётган аксар ишлар, шунингдек, актёр ва актрисаларнинг улама сочлар кийиб саҳнага чиқиши ҳадисда зикр қилинган соч улаш ва улатишга мисол бўлади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг