Ҳаром амаллар: Сочни қорага бўяш

0

Тўғри фикрга кўра, сочни қорага бўяш ҳаромдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидаги таҳдид шуни кўрсатади: “Охир замонда соч-соқолларини худди (аксар) каптарларнинг кўкраги каби қорага бўяб оладиган кишилар чиқади. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайдилар” (Абу Довуд ривояти, 4/419. Албоний «Саҳиҳ ал-жомеъ»да (8153) саҳиҳ деган).

Бу сочига оқ тушганлар орасида кўп учрайдиган ҳолатдир. Бундайлар сочларини қорага бўяб, одамларни алдаш ва ҳақиқий ҳолатни беркитишга уринадилар. Бу иш ўша инсоннинг юриш-туришига ҳам таъсир қилади, яъни унда қандайдир кибрни пайдо қилади.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ сочни сариқ, қизил ёки жигарранг тусдаги хина ва шу каби нарсалар билан бўяганлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор.

Макка фатҳи куни соч-соқоли пахтадек оқариб кетган (Абу Бакр Сиддиқнинг отаси) Абу Қуҳофа Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинганда: “Бу соч-соқолнинг рангини ўзгартиринглар ва (лекин) қорадан четланинглар”, деб айтганлар  (Муслим ривояти, 3/1663).

Сочни қорага бўяш ҳукмида эркаку аёл баробардир. Шунинг учун аёл киши ҳам сочини қорага бўяши мумкин эмас.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг