Товус ибн Кайсон (2)

0

Волий Муҳаммад ибн Юсуфнинг қилган бу қилмишига яраша Аллоҳ таоло унга кўрсатди, у одамлар кўз ўнгида мулзам бўлди. Бу қандай бўлганини Товус ибн Кайсондан эшитамиз: “Ҳаж қилиш ниятида Маккага бориб, ўша ерда эканимда Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий мени чорлаб одам юборди. Чақириғига ижобат қилиб унинг ҳузурига бордим. Илиқ кутиб олди, салом-алик қилиб, ўзига яқин жойга ўтқазди, ёстиқ узатиб, бемалол ёнбошлаб ўтиришимни айтиб, илтифот кўрсатди. Сўнг ҳажга тааллуқли ва бошқа  масалалар ҳақида сўрай бошлади. Биз Ҳажжож билан савол-жавоб қилиб ўтирар эканмиз, Каъба атрофида баланд овозда талбия айтиб юрган бир одамнинг товуши эшитилиб қолди. У товушини бир паст, бир баландлатиб, юракни эзадиган тарзда нола қилар эди. Ҳажжож: “Мана шу талбия айтувчини олиб келинглар”, деди. Уни олиб келишгач:

– Сен кимлардан бўласан? – сўради ундан. У одам:

– Мусулмонлардан бириман, деди.

– Сендан бу ҳақда сўраётганим йўқ, қайси юртдансан?

– Ямандан.

– Амирингизни қай ҳолатда қолдириб келдинг? (ўз акасини назарда тутмоқда)

– Амиримизни савлатли, семиз, либосни кўп ўзгартирадиган, кўп улов минадиган ва ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа борадиган ҳолида қолдириб келдим.

– Сендан у ҳақда сўрамаяпман.

– Унда нима ҳақда сўраяпсиз?

– Сизларга қандай муомала қилиши ҳақида сўраяпман.

– Одамларга кўп зулм қилувчи, мустабид, бандага итоат қилиб, Холиққа осий ҳолида қолдириб келдим. Ҳажжожнинг ҳамсуҳбатлардан хижолат бўлганидан юзи қизариб кетди ва:

– Амирингиз менинг яқиним эканини билатуриб, у ҳақда шу сўзларни айтишга сени нима мажбур қилди?!

– У сизга яқинлиги сабаб Аллоҳга яқин бўлган мендан азизроқ деб ўйлайсизми? Мен Аллоҳнинг меҳмониман, Пайғамбарини тасдиқловчиман ва қарзини ўтагувчиман”. Ҳажжож жим бўлиб қолди, бирон жавоб қайтармади. Ҳикояни давом эттириб Товус ибн Кайсон деди:

“Сўнг Яманлик киши изн сўрамай, изн берилишини кутиб ҳам турмай, ўрнидан туриб чиқиб кетди. Мен ҳам унинг кетидан эргашиб чиқдим. Ўзимга ўзим: “Бу солиҳ киши кўринади, одамлар орасида кўздан ғойиб бўлиб қолмасидан олдин унга эргаш, ундан фойдалан, дедим. Уни кузатиб орқасидан юрдим. У Каъбанинг олдига келди, каъбапўшга осилиб, юзини Каъбага босиб дуо қила бошлади:

«Аллоҳим Ўзингдан паноҳ истайман, Ўзингнинг ҳимоянгни сўрайман. Аллоҳим мени фазл-карамингга хотиржам, кафолатингга рози, бахилларнинг ман қилишидан қутилган ва худбинлар қўлидаги нарсалардан бехожат ҳолда қилгин. Аллоҳим сендан мусибатларни аритишинг, азалий яхшилигинг ва гўзал одатингни сўрайман, эй оламлар Рабби…”. Сўнг мени тавоф қилаётган одамлар тўлқини ўзи билан олиб кетиб, яманлик кишини ҳам кўздан ғойиб қилди. Энди уни қайта топа олмасам керак, деб ўйлаб қолдим. Арафа куни кечаси қарасам одамлар билан юриб келмоқда. Унга яқинлашиб қулоқ солсам: “Аллоҳим, агар қилган ҳаж амалимни, чеккан машаққат-у чарчоқларимни қабул қилмаган бўлсанг, мендан қабул қилмаганингга тортаётган мусибатим ажридан маҳрум этма”,  деб дуо қилаётган экан. Сўнг қоронғида одамлар ичига кириб кўринмай кетди. Бу одамни яна қайтиб кўришдан умидимни узгач, дуо қилдим:

“Аллоҳим, менинг ва ана шу бандангнинг ҳам дуоларини қабул қил, ўтинчларимизни ижобат эт. Қадамлар тойиладиган кунда қадамларимизни собит айла. Ҳавзи Кавсар олдида бирга жамлагин, эй карамли Зот”.

Улуғ тобеин Товус номи билан машҳур бўлган Заквон ибн Кайсон билан навбатдаги ҳикоямиз орқали кўришгунча. Аллоҳ у зотндан рози бўлсин, уни мангу жаннатлар

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг