Ҳаром амаллар: Ёлғондан туш кўрдим дейиш

0

Баъзи одамлар сохта обрў орттириш, одамлардан олқиш олиш, бирон иқтисодий фойдани қўлга киритиш ёки бировларни қўрқитиш ва ҳоказо мақсадларда кўрмаган тушини кўрдим деб ёлғондан туш тўқишади. Омма халқ орасида тушларга эътиқод қиладиган, уларга маҳкам ёпишиб оладиганлар бор.  Шу сабабдан бундайлар кўпинча ёлғон тушларга алданиб юрадилар.

Кўрмаган тушини кўрдим деб алдайдиганлар тўғрисида каттиқ таҳдид келган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ёлғоннинг энг ёмони киши ўз отасидан бошқани отам деб даъво қилиши, кўрмаган тушини кўрдим дейиши ёки Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган сўзни айтди, дейишидир” (Имом Бухорий ривояти, «Фатҳ ал-Борий», 6/540).

Яна Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, (қиёмат куни) икки дона арпани бир-бирига боғлашга буюрилади. Буни эса ҳеч қачон уддалай олмайди…” (Бухорий ривояти, «Фатҳ ал-Борий», 12/427). Маълумки, икки дона арпани бир-бирига боғлаш имконсиз. Жазо қилмишга яраша бўлади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг