Ҳаром амаллар: Васият орқали зарар етказиш

0

Шариатда умумий бир қоида бор: “Бировга зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”.

Бунга васият орқали шаръий меросхўрларидан бирортасига зарар етказиш ҳам мисол бўлади. Бунинг оқибати ҳақида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бировга зарар етказса, Аллоҳ ҳам унга зарар етказади. Ким бировга қийин қилса, Аллоҳ ҳам унга қийин қилиб қўяди”, деганлар (Имом Аҳмад).

Меросхўрлардан бирортасини шаръий улушидан маҳрум этиш; унга шариатда кўрсатилган улушдан бошқача улуш васият қилиш; мероснинг учдан бир қисмидан кўпроғини васият қилиш кабилар васият билан зарар етказишнинг кўринишларидандир.

Мерос ҳақидаги шаръий ҳукмлар юрмайдиган жойларда меросхўрлар маҳкамаларда шариатга хилоф равишда чиқариладиган ҳукмлар туфайли ўзларининг Аллоҳ белгилаган улушларини ололмайдилар. “…бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлғай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлғай”.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг