Биринчи қоида: (3) жамиятларда муҳит алмашуви

1

3-Жамиятлар содда ва тор муҳитлардан мураккаб ва кенг муҳитларга ўтиш ҳаракатини бошдан кечиради. Бу ҳаракат шиддатли кечади ва унга фарзандлар тарбиясида акс этадиган талай ўзгаришлар ҳамроҳлик қилади.

Тор жамиятларда одамлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамкорлик даражаси юқори бўлади. Чунки уларнинг ўзаро алоқалари кучлидир. Шундан келиб чиққан ҳолда бир-бирларининг ғам-ташвишларини ҳис қилиш нисбати ҳам юқоридир. Бу  ўз ўрнида бундай жамият аъзоларида қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва ўртоқлари фарзандларининг хатти-ҳаракатларидан қандайдир маънавий жавобгарлик ҳиссини пайдо қилади. Бундай жамият аъзоларининг барчаси  тарбия иши билан шуғулланади, ўзаро ёрдам беради ва ҳамкорлик қилади. Бироқ бу ҳолат салбий томонга ривожланиб боради. Одамларда хусусийчилик ва шахсийлик доираси кенгайиб, кўпчилик оталар  фарзандлари  ҳаётига бошқаларнинг аралашувини қабул қилмай қўйдилар. Шунингдек, ҳозирги даврда одамларда қандайдир ўз қобиғига ўралиш, жамоавий йиғин ва тўй-ҳашамлар ўрнига ўзининг шахсий кўнгилхушликларига мойилликни кузатиш мумкин. Биз ҳақиқатдан ҳам борган сайин кўпроқ узлат ҳаёти сари йўл олмоқдамиз! Бу дегани бундан буён ота-оналар фарзандлар тарбияси борасида яқин вақтларгача мавжуд бўлган жамоавий ҳамкорликни кутмасдан, балки энди тарбия масъулиятини фақат уларгина ўз зиммаларига олишлари лозимдир. Бу бошқа бир тарафдан шуни ифода қиладики, эндиликда ҳаётимиздаги қусур ва камчиликларни ислоҳ қилиш жамиятдан оила ичкарисига йўналтирилмасдан, аксинча оиладан жамиятга йўналадиган бўлиб қолди.

Намунали ва олийжаноб мусулмон оилагина жамиятдан ёрдам кутмаган ҳолда унга  барчага ўрнак бўладиган  андозаларни тақдим этади. Бироқ бу афсусланарли ҳол!

Discussion1 dona sharh

Изоҳ қолдиринг