Ҳаром амаллар: Нарда ўйнаш

0

Одамлар орасида тарқалган ва ўйналадиган кўп ўйинлар ҳаром ишларни ўз ичига олади. Шундай ўйинлардан бири нарда ўйинидир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам қиморга йўл очувчи бу ўйиндан қаттиқ қайтарганлар:

“Ким нарда ўйнаса, ўз қўлини тўнғизнинг гўшти ва қонига белагандек бўлибди” (Имом Муслим).

Абу Мусо разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса: “Ким нарда ўйнаса, бас, у Аллоҳ ва Унинг элчисига осий бўлибди”, дейилган (Имом Аҳмад).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг