Ҳаром амаллар: Ноҳақ қарғаш

0

Кўп одамлар аччиқлансалар, тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет, ким ё нималигига карамай, одамми, ҳайвонми, жонсиз нарсами, кунми, замонми, фарқсиз, ҳатто ўзларини ҳам, фарзандларини ҳам қарғайверадилар. Булар ичида энг кўп учрайдигани эр-хотин бир-бирини қарғашидир. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мўминни қарғаган уни ўлдирган билан бир хил” (Имом Бухорий ривояти).

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб бўлишини айтганлар. Шунингдек, кўп қарғайдиганлар қиёмат куни шафоатчи бўлолмайдилар. Яна ҳам хатарлиси, қарғовчи агар ноҳақ қарғаган бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади, Аллоҳнинг раҳматидан ўзини маҳрум этган бўлади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг