Аллоҳ суйган бандалар: Хотима

0

Аммо баъд… Эй мусулмонлар!

Мана шу жаннат, бу эса унга элтадиган йўл. Кеч бўлмай, ажалингиз етиб ўлим келмасидан бурун унга шошилиб қолинг! Ўлим келгач: “Эй Раббимиз, дунёга бизни қайтар. Қилиб юрган ишларимиздан бутунлай бошқача – яхши амалларни қиламиз”, деб зорлансангиз ҳам, гапингиз эшитилмас, талабингиз қондирилмас.

Шундай экан, ҳозироқ чин юракдан тавба қилиб, йўлингизни ўзгартиринг!

Сидқидилдан, холис Аллоҳга юзланинг. Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилган банда тавба қилиши учун кечаси қўлини чўзади. Кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилиши учун кундузи қўлини чўзади. Қуёш кунботар томондан чиққунига қадар шундай бўлади[1].

Эй Аллоҳнинг бандалари, жаннат арзон эмас, унга осонликча эришиб бўлмайди. Жаннатнинг баҳоси қимматдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга нидо қилиб: “Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг матоси қимматдир. Аллоҳнинг матоси жаннатдир”, деб айтганлар[2].

Жаннатга кириш учун давомли равишда жидди-жаҳд, сабр, матонат, садоқат, ихлос, илм ва амалга жуда-жуда муҳтожмиз.

Қани, йўлга тушинг энди, Аллоҳ сиз билан биргадир!

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.

[1] Муслим ривояти.

[2] Термизий ривоят қилиб, ҳасан деган.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг